Йилига камида 5-6 млн тонна қоғоз сарфланар эди — Вазирлик “E-qaror"нинг имкониятлари ҳақида
Ижтимоий тармоқларда “E-qaror” электрон тизими имкониятлари ва унда эълон қилинган қарорлар бўйича турли фикрлар билдирилмоқда.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, E-qaror электрон тизими – бу ҳокимларни қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш ва эълон қилинишини 24/7 режимида ва Интернет тармоғи мавжуд бўлган дунёнинг истаган нуқтасидан фойдаланиш имкониятини берувчи электрон дастур ҳисобланади.
Бу дастурда фойдаланишни қачон амалга оширишни ҳар бир лойиҳа тайёрловчи ва имзо қўювчи раҳбар ҳамда ходимлар ўзи ҳал этади.
Шу билан бирга ҳокимликнинг масъул ходимлари томонидан дастур орқали қарор ёки фармойиш лойиҳаси жума куни тайёрланиб ҳокимга имзога киритилган бўлса, қарор лойиҳасини ҳоким якшанба куни иш жойидан ташқари ҳолда (масалан уйда ўтириб) ўзининг планшет ёки бошқа компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда имзолаш имконияти мавжуд. Бундай ҳолатларда ҳеч ким якшанба куни ишга чиқмайди.
«Ҳозирда республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида “E-qaror” электрон тизими уланган бўлиб, ушбу тизим орқали ягона маконда 2021 йил 23 июль ҳолатига жами 16 мингдан ортиқ қарор ва фармойишлар қабул қилиниши таъминланди.
“E-qaror” электрон тизими орқали ҳоким қарорлари бирорта қоғоз ишлатилмасдан электрон тарзда қабул қилинадиган бўлди. Бир йилда республика бўйича тахминан 600-700 мингга яқин турли мазмундаги ҳоким қарорлари қабул қилинади, бу йилига камида ўртача ҳисобда 5-6 млн тонна қоғоз сарф қилинади деганидир», дейди ҳокимлик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг