Йил якунигача 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилмоқда

11:54 17 Июль 2024 Сиёсат
203 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Тадбиркорлар билан маҳаллабай ишлаш бўйича “Ғиждувон тажрибаси” асосида туман ҳокимларига йил якунига қадар 1 мингта маҳаллада вертикал ўсадиган саноат биноларини ташкил қилиш топширилди.

Бундай биноларда хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратилади.

Ушбу саноат марказларининг иккинчи ва ундан юқори қаватларида ишлаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

Туман даражасида катта лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида камида 5-7 тадан “драйвер” лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Улар туманлардаги саноат зоналари, бўш турган давлат объектларига жойлаштирилади.

Энг яхши лойиҳаларга жорий йилда 500 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Бу орқали яна 150 минг иш ўрни яратиш мумкин.

Умуман, айтилган 4 та тажрибани қўллаган ҳолда йил якунигача 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режасини тасдиқлаш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?