Йил бошидан буён 200 млрд сўмлик 670 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг асосида етказиб берилди
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда «Ўзавтосаноат» АЖ мутасаддилари, тизим ташкилотлари раҳбарлари, «Автосаноат агро лизинг» компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
1 январь 2022 йилдан ўз фаолиятини бошлаган «Автосаноат агро лизинг» фаолиятининг асосий йўналиши мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини субсидияли ва имтиёзли шартларда фермер хўжаликлари ва кластерларга лизинг асосида етказиб беришдан иборатдир.
Бугунги кунда «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи», «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи», «Агрегат заводи», «Технолог» акциядорлик жамиятлари, «УзКлаасАгро», «Лемкен Чирчиқ» қўшма корхоналари ҳамда «Тошкент агро трактор» МЧЖ каби маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларига техника умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратиш ҳамда лизинг фоизининг 10 фоиздан юқори қисмини субсидия асосида давлат томонидан қопланиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг