Jetour: Янги кроссовернинг нархлари маълум бўлди
Бугун янги “Jetour Т2” йўлтанламас тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Унда "Халқ сўзи" мухбири иштирок этмоқда.
Унга кўра, Jetour Т2нинг максимал версияси (2.0TGDI luxury) 2,0 литрли турбо двигатель, режимларни ақлли бошқариш ва дифференциал блокировкалаш хусусиятига эга «BorgWarner XWD» билан жиҳозланган. 6+X режимдаги ақлли бошқарув тизими йўл шароитларини автоматик равишда аниқлаб, ҳайдовчига бир тугмани босиш орқали Ўзбекистон йўналишларига осон мослашиш ва йўлдан ташқари саргузаштлардан баҳраманд бўлиш имконини беради. Ушбу версиянинг нархи 535 миллион сўм деб эълон қилинди.
Jetour’нинг 1.5TGDI comfort версияси эса 468 миллион сўм деб баҳоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг