«Jazeera Airways» Ал-Қувайт ва Самарқандни боғлайди

16:26 21 Февраль 2023 Дунё
605 0

Қувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Аирбус А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз эса 2023 йил 1 мартга мўлжалланган.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Қувайтдан Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари.

«Jazeera Airways» Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?