Ижтимоий тармоқларда тарқалган «маргимуш қабристони» тўғрисидаги хабарлар ростми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 4,1 миллиард сўм маблағ бошқа мақсадларга ишлатиб юборилгани ҳамда Тошкент вилоятидаги «маргимуш қабристони» таҳликалилигича қолаётгани тўғрисидаги хабарларга Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги расмий муносабат билдирди.
Агентлик маълумотларига кўра, объект доимий назоратга олинган ҳамда унинг ҳозирги ҳолати таҳликали экани ҳақидаги тарқалган хабарлар асоссиз.
«Ижтимоий тармоқ вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчиликдан бу каби хабарларга ишонмасликни, уларни тарқатишдан олдин тўғри ёки нотўғри эканлигига аниқлик киритишларини сўраймиз. Агентлик очиқ мулоқотга ҳар доим тайёр», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, маргимуш объектининг атроф-муҳит ҳамда аҳолига салбий таъсирига чек қўйилгани ҳамда ҳудуд атрофи бетон тўсиқли деворлар билан ўралиб, консервация қилингани ва ҳудуд бўйлаб сим ёғочлар ўрнатилгани маълум қилинди. Шунингдек, объектнинг устки қисмига тоза инерт тупроқ ётқизилган ва девор қисмига ёмғир ва оқова сувларини ҳамда нам массани ўтказмаслик мақсадида бурғилаш (тешиш) ишлари амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг