Ижтимоий карта тажриба-синов босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий этилди
Ижтимоий карта тажриба-синов босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Бунда, ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Улар — 1) кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, 2) кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, 3) ёшга доир нафақа, 4) ногиронлик нафақаси, 5) ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам, 6) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари, 7) ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун нафақа, 8) протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер, 9) боқувчисини йўқотганлик нафақаси.
Ушбу шахсларга ижтимоий карталар бепул берилади ва дастлаб тўлов воситаси (банк картаси) функциясини бажаради.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу ҳудудлар бўйича яна қўшимча 2 турдаги ижтимоий тўловлар, яъни ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилади.
Ижтимоий карта 2025 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларига жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг