Урганч шаҳрида ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти кино форуми ўз ишини бошлади
Урганч шаҳрида “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил қилинган ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти кино форуми ўз ишини бошлади.
Тадбирда сўз олган Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ Бош котиби Султан Раев, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ва бошқалар киноижодкорларни анжуман очилиши билан қутлаб, миллий кино санъатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
Қайд этиш жоиз, фестиваль доирасида Худойберган Девонов томонидан ўзбек киносига тамал тоши қўйилганининг 115 йиллиги, Тошкент халқаро кинофестивали ташкил этилганлигининг 65 йиллиги ва ўзбек миллий дубляж санъатига асос солинганлигининг 85 йиллиги ҳам кенг нишонланмоқда.
— Ушбу кинофорум кўҳна Хоразм воҳасида ўтказилаётгани бежиз эмас, албатта, — дейди кинорежиссёр Ҳилол Насимов. — Чунки ўзбек кинематографияси асосчиси, биринчи ўзбек кинотасвирчиси Худойберган Девонов шу заминда туғилиб камолга етган ва ижодий фаолиятини олиб борган. Фестиваль доирасида Хоразмда ўтказилаётган ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти кинофоруми соҳадаги бугунги ривожланиш жараёнларини таҳлил этиш, ижодий изланиш ва тажриба алмашишда ўзига хос мулоқот майдони, ёш ижодкорлар учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади.
Форумда Марказий Осиёдан етишиб чиққан биринчи кинотасвирчи, ўзбек кинематография санъатининг асосчиси Худойберган Девонов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Биринчи қалдирғоч” ҳужжатли фильми ҳамда хоразмлик улуғ шоир, файласуф ва кураги ерга тегмаган полвон Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги “Хива лангари” бадиий фильмидан лавҳалар намойиш этилди.
Одилбек ОДАМБОЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг