Ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларида ёрдамчи объектлар қуришга рухсат берилди

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (594-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос объектларни жойлаштиришдан олдин ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ушбу участкасига ижара ҳуқуқининг мавжудлиги, давлат ер кадастри бўйича ер участкасининг жами майдони текширилади.
Ички хўжалик ер тузиш лойиҳасида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни ер участкаси таркибидаги суғорилмайдиган ерларга жойлаштириш (қуриш) назарда тутилади.
Чорвачилик йўналишларида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда 1 гектардан кўп бўлмаган, бироқ ижарага берилган контур майдонининг 1 фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришга рухсат этилади.
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга йўл қўйиладиган айни бир ер майдони бир марта белгиланади, келгусида ушбу объект турини ўзгартиришга хизмат кўрсатувчи ер майдонини оширмаслик шарти билан йўл қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг