Избоскандаги масжидда юз берган ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони ва шахси очиқланди

18:24 31 Март 2025 Жамият
324 0

Бугун, 31 март куни Андижон вилояти, Избоскан туманидаги масжидлардан бирининг ҳудудида чақнаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилояти, Избоскан тумани «Мирзо Улуғбек» МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудида юз берган ҳодиса бўйича қўйимча маълумот берди.

Унга кўра, ҳодиса 31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти, Избоскан тумани «Мирзо Улуғбек» МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро М. Абдуллаев, Ж. Анваров ва Б. Бурхоновлар ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро Ғ. Тойлоқов, А. Абдирайимжонов, Ҳ. Зухриддинов, И. Рахимов, М. Маматураимо в, И. Шомуродов, К. Қосимов, У. Болтабоев, М. Абдурахмонов ва М. Болтабоевлар тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот», туман ФВДқТ хизматлари куч, воситалари етиб бориб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?