Июнь ойида Украинада 232 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
2025 йил июнь ойида Украинада 232 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 1343 нафар фуқаролар турли даражада яраланди. Бир ойда қурбон бўлганлар сони 2022 йилнинг февралида Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери энг юқори даражага чиққан. Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинг миссияси хабар қилди.
Қайд этилишича, бир йил ичида зарбалар сони 10 баробар ошган ҳамда мамлакатнинг 27 та ҳудудидан 17 тасида тинч аҳолига ҳужумлар уюштирилган. Ҳалок бўлган ва яраланган тинч аҳолининг катта қисми Киев назорати остидаги ҳудудда бўлган.
БМТ маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Украинада 6754 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга юқори кўрсаткичдир.
Маълумотларга кўра, «қисқа масофага учувчи учувчисиз самолётларнинг кўпайиши фронт чизиғига яқин жойлашган аҳоли пунктларига ҳалокатли таъсир кўрсатган». Ташкилот Херсон ва Донетск вилоятларига берилаётган зарбалар оқибати оғир бўлаётганини алоҳида таъкидлади.
БМТ миссияси можаролар бошланганидан буён камида 13 580 тинч аҳолининг, жумладан 716 болаларнинг ўлимини, шунингдек, 34 115 киши ҳамда 2 173 нафари болалар жароҳат олганини қайд этди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Куала-Лумпурда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашгани ҳақида хабар қилгандик. Унда дипломатлар Украинадаги можаро ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг