Июнь ойида 1,2 миллионта оилага нафақа пули тўлаб берилди
2024 йил июнь ойи учун 1 миллион 207 мингта кам таъминланган оилаларга 596 миллиард 853 миллион сўм миқдоридаги маблағлар “Халқ банки”га тўлаб берилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.
"Кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчи 1 миллион 118 мингта оилаларга (92,6 фоиз) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан ойнинг 27-санасигача етказиб берилади", дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, июнь ойида 143,8 мингта кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган. Шундан 135 минг 822 тасига болалар нафақаси, 7 минг 976 тасига моддий ёрдам тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг