Июль ойида энг кўп пиёда юриб энг кўп маблағни қўлга киритган фуқаро аниқланди

21:46 11 Август 2021 Спорт
1308 0

Юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилувчи «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформасида июль ойи якунларига кўра ғолиблар аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, платформада Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари пиёда юриш ва югуриш иловасидан фойдаланиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказиши ҳамда ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритишлари мумкин.

Июль ойида ҳам республикамиз бўйича туманлар кесимида 203та ғолиб аниқланди. Афсуски, бу сафар ҳам учта туман аҳолиси платформадан фойдаланишмади.

2021 йилнинг июль ойи якунларига кўра ғолиблик яна Тошкент шаҳри вакилига насиб этди. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли Тоиров Улуғбек Шомуҳиддинович ўтган ой давомида республикамиз бўйича энг кўп, яъни 1 888 231 қадам босиб ўтган. У туман ва шаҳар босқичларида ҳам энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 1 млн. 800 минг сўмдан кўпроқ маблағга эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер