Лондон Олимпиадасидан саккиз йил ўтиб ўзбекистонлик спортчи тақдирланди
Кеча Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия кенгашининг видеоалоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишида Лондон 2012 Олимпияда ўйинларида велоспорт ва оғир атлетика спорт турларидаги натижалар қайта кўриб чиқилди.
Биз учун аҳамиятли жиҳати оғир атлетика бўйича 105 кг вазн тоифасида Олимпия чемпиони Иван Торохтий допинг туфайли олтин медалдан маҳрум қилинган. Олтин эронлик Наваф Носиршалалга, кумуш поляк Бартоломей Бонкга насиб этди.
Бронза ўзбекистонлик Руслан Нурутдиновга насиб қилиши мумкин эди, аммо у 2019 йил май ойида Лондонда ўтказган натижалари бекор қилиниб, дисквалификация қилинди. Дастлабки натижаларга кўра бешинчи ўринни қўлга киритган яна бир юртдошимиз Иван Эфремов бронза медали соҳибига айланди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг