Италиянинг мудофаа қобилияти кескин пасайиб кетгани маълум қилинди

21:34 05 Май 2023 Дунё
834 0

Фото: Reuters

Италиянинг мудофаа қобилияти Украинага қурол-яроғ етказиб беришлаётган бир пайтда кескин даражага тушиб кетган. Бу ҳақда маҳаллий "Corriere della Sera" газетаси ёзмоқда.

Нашр манбаларига кўра, мамлакат Қуролли кучларида артиллерия ўқ-дориларининг етишмовчилиги мавжуд.

“Бугунги кунда Италия арсеналларида оғир ва енгил артиллерия ўқ-дорилари етишмайди. Бундай ҳолат Украинага ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги олтита фармондан кейин юзага келди”, дея ёзмоқда газета Италия парламенти хавфсизлик қўмитасига таяниб.

Италия бош штаби вакилларига кўра, ҳужум содир бўлган тақдирда мамлакат 48-72 соат давомида қаршилик кўрсата олиши мумкин.

Шу муносабат билан Рим Вашингтонга мурожаат қилишга уриниб кўрди, бироқ АҚШ Италия "навбатда туриши керак" ва бу чизиқ узоқ бўлишини айтди.

Аввалроқ, "The Times" Буюк Британия армияси Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилиши фонида катта йўқотишларга дуч келгани ҳақида ёзган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер