Италия Бош вазири ҳам Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

12:00 25 Июль 2025 Сиёсат
113 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келишда давом этмоқда:

Ҳурматли Президент жаноблари!

Менга ва мен бошчилигимдаги делегацияга Ўзбекистонга сўнгги ташрифим чоғида кўрсатилган самимий қабул учун Сизга самимий миннатдорчилик билдираман. Айниқса, Самарқанд каби тарихи бой ва минг йиллик маданият тимсоли бўлган шаҳарнинг гўзаллигини ўз кўзим билан кўриш бахтига мушарраф бўлганимдан жуда мамнунман. Бу имконият Сиз ва ўзбек халқи томонидан кўрсатилган буюк меҳмондўстлик туфайли амалга ошди.

Биз ўзаро манфаатли барча масалалар юзасидан самарали муҳокамалар ўтказганимиздан мамнунлигим ва миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Биз ўз мамлакатларимизни боғлаб турувчи стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида иш олиб бормоқдамиз. Имзоланган келишувлар сони ва аҳамияти, шубҳасиз, икки томонлама ҳамкорлигимиз чуқурлиги ва кенг қамровли эканидан далолат беради. Биз уни янада кенгайтириш ниятидамиз.

Шу муносабат билан, олдин белгилаб олган ҳаракатлар режасига мувофиқ, муҳокама қилинган барча масалалар бўйича амалий ишлар бошланганидан хурсандман. Хусусан, Стратегик мулоқот ва Қўшма комиссияни белгилаш, шунингдек, муҳим соҳалар, жумладан, маданият, касбий тайёргарлик, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани ҳақидаги янгиликлар мени мамнун қилди.

Бу ишлар амалга оширилишида қатъий ҳаракат қилиб, уларни муваффақиятли бажариш орқали Ўзбекистон каби ўзига хос шерик билан стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш ниятидаман. Шу билан бирга, минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятни ҳам қўллаб-қувватлайман. Шу муносабат билан “1+5” форматидаги биринчи саммитда иштирок этганингиз учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Яна учрашиш умидида, ушбу имкониятдан фойдаланиб, Сизга самимий тилакларимни ва туғилган кун муносабати билан табригимни изҳор этаман.

Сиз билан тез орада яна кўришишга умид қиламан!

Жоржа Мелони,

Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?