Истеъмолчиларнинг ичимлик ва оқава сувдан қарздорлиги 794 млрд сўмни ташкил этди
Иллюстратив фото
Ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари 794 миллиард сўмга етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025 йилининг ўтган даври мобайнида аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг таъминот даражаси 81,5 фоизга етган.
Ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари 794 миллиард сўмни, жумладан, аҳоли 577,5 миллиард сўмни (73 фоиз) ва юридик истеъмолчилар 216,6 миллиард сўмни (27 фоиз) ташкил этиб, қарздорликлар йил бошига нисбатан 115 миллиард сўм ёки 13 фоизга қисқартирилди.
Шу билан бирга, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда тарифларни қайта кўриб чиқилиши натижасида сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчилар сони 248,9 мингтага оширилиб, натижада истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 82 фоизга етказилди.
Бундан ташқари, 2025 йилда республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида 1 июль ҳолатига 544 км ичимлик, 148 км оқова сув тармоқлари ва 35 та ичимлик, 7 та оқова сув иншоотларни қурилди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчаси ҳудудида ер остидан ўтган сув қувурларидан бири портлаб кетгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг