«Истанбул Башакшеҳир» Европа Конференциялар лигасидан чиқиб кетди
Кеча, 28 август куни Европа Конференциялар лигаси мусобақаси саралашининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди.
21 август куни ўз майдонида «Университатя Крайова» жамоасига мағлуб бўлган Истанбулнинг «Башакшеҳир» жамоаси кеча Руминияда меҳмон бўлди. Лекин «Ион Облеменко» стадионида кечган ўйин ҳам «истанбулликлар»нинг мағлубияти билан тугади.
Голларга майдон эгаларидан Стефан Байарам, Александру Чикалдау ва Стефан Нсимбалар муаллифлик қилди. Туркларнинг ягона жавоб голи эса Дави Зелке ҳисобига ёзилди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов жамоадаги энг ёмон ўйинларидан бирини кўрсатди. «Sofascore» портали унга кечаги ўйиндаги энг паст баҳони (6,1) қўйди.
Аббосбек Файзуллаев эса 63-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Айнан захирадан ўйинга қўшилган футболчилар орасидаги энг юқори балл Файзуллаевга берилди (6,7).
Шу тариқа «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бу йилги мавсум халқаро майдондаги мусобақаларда иштирок этмайдиган бўлди. Энди клуб бор эътиборини Туркия Суперлигaсига қаратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг