Тошкент шаҳрида 1 кунга иссиқ сув ўчирилади

10:53 24 Март 2023 Жамият
841 0

Иллюстратив фото

2023 йил 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent телеграм саҳифасида маълум қилинган.

Сана ва манзиллар ушбу ҳавола орқали келтирилган.

Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак. 

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз.

Носозликлар аниқланса (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

Синовлар, 2014 йил 18 декабрдаги “Иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари” билан тартибга солинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер