“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигини юқори кўрсаткичлар билан якунлади

2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 14 миллиард 384 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 101,5 фоизга бажарилди.
Жамият жорий йилда умумий қиймати 701,93 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 17 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни мўлжаллаган бўлиб, биринчи ярим йилликда белгиланган 234,93 миллион доллар ўрнига амалда 286,85 миллион доллар ўзлаштирилди. Бу орқали ўзлаштириш кўрсаткичи 121,7 фоизга етди.
Айни пайтда бир қатор йирик лойиҳалар бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Сергели туманида замонавий когенерация қурилмаси ишга туширилиши кутилмоқда. Шунингдек, Юнусобод туманидаги 100 МВтли газ-поршенли қурилма, Толимаржон ИЭСда 900 МВт, Навоий ИЭСда эса 650 МВт қувватли буғ-газ қурилмаларини қуриш ишлари давом этмоқда.
Ташкилотда маҳсулот таннархини камайтириш бўйича ҳам натижалар қайд этилди — биринчи ярим йилликда 592,2 миллиард сўмлик иқтисод қилинди ва режа 112,8 фоизга бажарилди.
2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида жами 35 та энергообъектда таъмирлаш ишлари белгиланган. Бугунги кунга қадар 15 та қурилмада таъмирлаш якунланган бўлса, ҳозирда яна 10 та қурилмада ишлар давом этмоқда. Таъмирлар тўлиқ якунланса, 89 МВт электр ва 45 тонна/соат иссиқлик қувватига эришилади.
Бундан ташқари, “Тошкент иссиқлик маркази”га қарашли 9 марказда 13 та қозон мукаммал, 47 та қозон жорий таъмирдан ўтказилмоқда.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 19 та лойиҳа асосида 36,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 109 фоизга таъминланди. Шунингдек, импорт ҳажми 11,9 миллион долларга қисқартирилиб, кооперация алоқалари ривожлантирилди ва бу йўналишда ҳам режа 123,1 фоизга бажарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг