Иссиқхона газларининг чиқарилишини тартибга солишга оид қонун нима учун рад этилди?
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг олдини олиш, унинг салбий таъсирини камайтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бироқ соҳани тартибга солувчи қонун ва норматив база яратилмаганлиги иссиқхона газларининг чиқарилишини камайтиришда иқтисодий, технологик ва экологик йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини чекламоқда.
Соҳани халқаро ҳужжатлар талаблари даражасига етказиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тақозо этилмоқда.
Қонунда иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш натижасида ҳосил бўладиган углерод бирликлари муомаласини амалга оширишнинг тартибини белгилаш ҳамда иссиқхона газлари чиқарилишининг тизимли назоратини таъминлашга эътибор қаратилган.
Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклашнинг асосий принциплари, мониторинги, ҳисоботи ва верификация тизими асослари, тартиби, қисқартирилган иссиқхона газларига эгалик қилиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.
Сенаторлар томонидан таклиф этилаётган Қонун бугунги кун учун жуда ҳам муҳимлиги, лекин унда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган айрим масалалар ҳам мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Жумладан, “иссиқхона газлари” тушунчасини қайта кўриб чиқиш, маҳаллий Кенгашлар ёки ижро ҳокимиятининг иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш соҳасидаги ваколатларини аниқ тақсимлаш, Қонуннинг айрим моддаларини чиқариб ташлаш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, Қонунда ваколатли давлат органларини аниқ очиб бериш, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш соҳасидаги давлат органларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Сенаторлар Қонун келгусида ҳуқуқни қўллаш амалиётида айрим номувофиқликларни ва тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслиги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонун талабларига мос келиши лозим, деган хулосага келди.
Муҳокама якунида ушбу Қонун сенаторлар томонидан рад этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг