Исроилнинг Ғазога қилган сўнгги ҳужумлари оқибатида икки нафар журналист ҳалок бўлди
Исроил кучларининг Ғазо шаҳрига қилган сўнгги ҳужумлари оқибатида икки нафар журналист ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.
Ғазо ҳукумати матбуот бўлими Исроил ҳужумлари оқибатида икки нафар фаластинлик журналист Тамер ал-Заанин ва Вала ал-Жабарийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Баёнотда айтилишича, ҳалок бўлган журналист Тамер ал-Заанин турли оммавий ахборот воситаларида фотожурналист сифатида фаолият юритган. Вала ал-Жабарий эса бир қанча оммавий ахборот воситаларида газета муҳаррири бўлиб ишлаган.
Маълумотларга кўра, 2023 йил октябрь ойидан буён Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган журналистлар сони 231 нафарга етган.
Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асирларни озод қилиш масалалари бўйича келишувга эришиш учун Европага йўл олган. Билдирилишича, Стив Уиткофф ташриф чоғида Яқин Шарқнинг муҳим етакчилари билан учрашади.
Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга яқин манбанинг таъкидлашича, ҲАМАС ҳаракати ўт очишни тўхтатиш таклифига жавобини воситачиларга билдирган. Шу сабабли батафсил маълумот беришдан бош тортган.
Шунингдек, Исроил президенти Исаак Герцог Ғазога ташрифи чоғида Исроил аскарлари билан учрашиб, у ерда сақланаётган асирларни қайтариш бўйича доимий музокаралар олиб борилаётганини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг