Исроил яна қочқинлар лагерига ҳаводан зарба берди. 65 та фаластинлик тинч аҳоли ҳалок бўлгани айтилмоқда
Фото: Reuters
Исроил авиацияси сешанба куни тонгда Ғазо жанубидаги қочқинлар лагерига зарба берди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги маълум қилди.
Фаластин расмийларига кўра, ушбу ҳужум кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Зарба ўзидан катта кратер қолдирди ва қочқинларнинг чодирларини вайрон қилди. Қутқарувчилар тирик қолганларни қидиришмоқда.
Исроил тинч аҳоли учун хавфсиз ҳудуд бўлиши керак бўлган ал-Маваси ҳудудидаги ХАМАС қўмондонлик марказини нишонга олганини айтди. Шунга қарамасдан, ХАМАС минтақада ўз қўшини ёки қароргоҳи борлигини рад этди. Фаластин фавқулодда хизматларининг хабар беришича, камида 65 киши ҳалок бўлган ёки яраланган.
«Биз хавфсиз бўлиши керак бўлган гуманитар ҳудудда эдик, аммо Исроил бунга эътибор бермади», деган қочқинлар лагерида яшаб келган Раед Абу Муаммар. ХАМАС Исроилнинг бундай ҳужумига қандай жавоб бериши номаълум, аммо Тел-Авив гуманитар ҳудудга қилган ҳужуми учун жавоб бериши керак деб, ҳисобланмоқда.
«Reuters» журналистига кўра, атрофдаги чодирлар бутунлай ёниб кетган. Вайронага айланган қочқинлар лагерида металл рамкалар, қум остида қолган машиналар ва қочқинларнинг маиший буюмларининг тартибсиз ёйилиб ётибди. Ҳозирда ҳам қидирув ва қайта тикланиш жараёни кетяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг