Исроил Яҳё Синвар ўлдирилганини маълум қилди (+видео)

09:56 18 Октябр 2024 Дунё
629 0

Исроил аскарлари Ғазода тасодифий тўқнашув чоғида ҲАМАСнинг асосий етакчиси Яҳё Синварни ўлдирган. Синвар Исроилнинг энг катта қўрқинчи ва ташкилотнинг энг муҳим шахси эди. Бу ҳақда BBC хабар берган.

Маълум қилинишича, Синвар Ғазо ва Фаластин ҳудудини «беш қўлидай» билар, Исроилнинг ҳаракатларини олдини олар ва тутқич бермас эди. Тақдим этилган видеода Яҳёнинг юзи аниқ кўринмаган бўлса-да, у эканлиги айтилаётган шахснинг хароба бинода дрон билан юзланиб турган тасвирлари тарқалган.

Исроил Мудофаа кучлари Синвар ўша пайтда тўғридан-тўғри нишонга олинмаган, аммо Рафаҳдаги мунтазам патрулдан кейин аниқланганини айтди. Яҳёнинг жасади дастлаб воқеа жойида қолдирилган, бироқ кейинчалик ДНК тестида унинг шахси тасдиқлангани айтилмоқда.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қотилликни муҳим ғалаба деб таърифлади, аммо Ғазодаги уруш давом этишини билдирди. Исроил ҲАМАС томонидан гаровга олингани иддао қилинаётган 101 кишини қутқариш устида ишламоқда.

Синварнинг ўлдирилиши Исроил учун эришилган асосий мақсаддир, аммо ҳарбий амалиётлар давом этиши кутилмоқда. Охирги ҳафталарда ҲАМАСнинг бошқа етакчилари ҳам нишонга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?