Исроил полицияси турк агентлиги фотомухбирини калтаклади

01:35 17 Декабрь 2023 Дунё
674 0

Фото: Reuters

Исроил полицияси Қуддусда Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги фотомухбири Мустафо Ҳаруфни калтаклади. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа Шарқий Қуддусда юз берган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Ҳаруфнинг ёнида бўлган оператор Фаиз Абу Румаил ҳам ҳужумга учраган.

Германиянинг Тел-Авивдаги элчиси Штеффен Зайберт полициянинг хатти-ҳаракатларини даҳшатли ва жуда хавотирли деб атади. “Исроил полицияси ўз фуқаролари хавфсизлиги учун шундай хизмат қиладими?», — дея изоҳ берган дипломат ушбу воқеага.

Аввалроқ, исроиллик полициячи фаластинлик юк машинаси ҳайдовчисини шафқатсизларча калтаклаган эди. Маълум қилинишича, можаро оғир юк машинасининг тўхташ жойига нотўғри қўйилгани туфайли келиб чиққан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?