Исроил Ливан ва Сурияда буфер зона яратишни режалаштирмоқда
Фото: AP
Исроил Ливан ва Сурияда буфер зона яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг “Ҳуррият” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
Аввалроқ, Москва Исроилнинг Дамашққа яқинда берган зарбасини кескин қоралаши ва Сурия ҳудудий суверенитетини ҳурмат қилишга чақирганди. Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги Конико конидаги АҚШ ҳарбий базаси бир неча ракеталар билан ҳужумга учрагани ҳақида аввалроқ суриялик ҳарбий манба маълум қилганди.
“Исроил оловни Ливандан Сурияга ўтказиш учун ҳамма нарсани қилмоқда, Тартус, Хама, Хомс, Ҳалаб ва ҳатто пойтахт Дамашққа ҳам ўз танкларини олиб кирди”, — дейди у деб ёзади нашр.
“Маълумки, Исроил Ливанда Литани дарёсигача бўлган ҳудудни ўз назоратига олиб, буфер зона яратмоқчи. Исроил фақат Ливанда буфер зона яратиш билан қаноатланмайди. Таъкидланишича, Исроил Сурия ичида ҳам буфер зона яратмоқчи”, деб ёзади газета.
Шу йилнинг 1 октябридан бери Исроил Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” кучларига қарши қуруқликдаги операцияни олиб бормоқда ва қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилишда давом этмоқда. Бу ерда аллақачон 2,3 мингдан ортиқ одам, жумладан, ҳаракат етакчилари ҳалок бўлган, миллиондан ортиқ одам қочқинларга айланган. Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” қуруқликдаги жангларни олиб бормоқда ва Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини тўхтатмаяпти.
Исроилнинг ушбу ҳарбий кампаниясининг асосий мақсади бир йил аввал “Ҳизбуллоҳ” томонидан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун бошлаган ўққа тутилиши сабабли эвакуация қилинган шимолнинг 60 минг аҳолисини ватанга қайтариш учун шароит яратишдан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг