Исроил кучлари ун олиш умидида тўпланган 92 нафар фаластинликни отиб ўлдирди
Кеча, 20 июль куни Исроил кучлари инсонпарварлик ёрдами сўраган 92 нафар фаластинликни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.
Маълумотларга кўра, ўлдирилган маҳаллий аҳоли вакилларининг 79 нафари Ғазонинг шимолий қисмида, 13 нафари эса жанубий қисмидаги инсонпарварлик ёрдамлари тарқатиш марказларига борган вақтда ҳужумга учраган. Аниқланишича, маҳаллий аҳоли вакиллари БМТнинг ёрдам тарқатиш пунктига ун олиш умидида тўпланган бўлган.
Исроил ҳужумидан омон қолган фаластинлик Ризеқ Бетаар бир ярадорни касалхонага олиб боришда ёрдам бериб, ҳудуддаги вазият ҳақида гапирди.
«Биз бир йигитни ерда ётганини кўрдик ва зудлик билан велосипед ёрдамида касалхонага олиб бордик. Тез ёрдам машиналари, озиқ-овқат йўқ. Яшаш учун бошқа имкон кўрмаяпмиз», — дейди Бетаар.
Ғазо соғлиқни сақлаш идоралари берган маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазони қамал қилиши маҳаллий аҳоли орасида очлик инқирозини авж олишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, сўнгги 24 соат ичида 19 нафар фаластинлик очлик оқибатида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг