Исроил Ғазога 60 минг захирадаги аскарни чақирмоқда
Исроил Ғазода кенг кўламли ҳарбий операция учун 60 минг нафар захирадаги аскарни сафарбар этмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Исроил Кацнинг қарорини маҳаллий ОАВлар ёзмоқда. Шунингдек, яна 20 мингга яқин ҳарбий хизматчининг хизмат муддати узайтирилади.
Маълумотларга кўра, Ғазо операциясида иштирок этган захирадагилар сони тахминан 130 минг нафарга етган.
Исроил армияси вакиллари таъкидлашича, шаҳарга тўғридан-тўғри ҳужумда асосан доимий ҳарбийлар қатнашади. Айни пайтда Исроил қўшинлари Ғазо атрофида — хусусан, Ал-Саитун ва Жабалия ҳудудларида жойлаштирилган.
Шу билан бирга, Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида аҳоли пунктлари қуришга оид баҳсли лойиҳани ҳам маъқуллади. Лойиҳа ҳудудни шимол ва жанубга ажратишни кўзда тутади. Бу эса ягона Фаластин давлатини барпо этиш жараёнини янада қийинлаштириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг