Исроил армияси Ливанда «Ҳизбуллоҳ» қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

Иллюстратив фото
Кеча, 24 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия ҳудудига берган зарбалари оқибатида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг танкга қарши курашиш бўлинмаси қўмондони ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбий дронларининг Қақаият ал-Жиср ҳудудидаги автомобилга берган зарбаси натижасида бир киши ҳалок бўлган. Ўлдирилган ушбу шахс «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати қўмондони Ҳасан Камол Халавий эканлиги таъкидланмоқда.
Исроил ҳукумати баёнотига кўра, Камол Халавий қўмондонлик даври мобайнида Исроилга қарши кўплаб террор хуружлари уюштиришда айбланган ҳамда йўқ қилинган.
«Халавий Ливан жанубидаги тезкор ходимларнинг ҳаракатланиши ҳамда қурол-яроғ етказиб берилишига мунтазам равишда кўмаклашиб келган. Сўнгги ойларда у исроиллик тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини давом эттириб келаётган эди», — дейилади баёнотда.
Ҳозирча «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати мазкур хабарлар юзасидан ҳеч қандай маълумот бермаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг