Испаниядаги ёнғинлар 50 минг гектар ўрмонни йўқ қилди, 3 киши ҳалок бўлди
Испаниянинг турли ҳудудларида авж олган ёнғинлар натижасида тахминан 50 минг гектар ўрмон майдони вайрон бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, Кастилия ва Леон ҳудудида ёнғинларга қарши кураш кучли шамол ва қуруқ чақмоқлар сабаб қийинлашган. Леон вилоятида ёнғин туфайли тахминан 8 минг киши эвакуация қилинган.
Маҳаллий ОАВ ёзишича, ёнғинлар оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 20 нафар киши тан жароҳати олган.
Аввалроқ Испания ҳукумати ёнғинларни ўчиришда ёрдам бериш учун Европа Иттифоқига мурожаат қилган эди. Жавобан ЕИ иккита самолёт жўнатишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг