Ислом цивилизацияси маркази ва “Sila sveta” ҳамкорлигидаги навбатдаги лойиҳа кўриб чиқилди

15:52 08 Апрель 2025 Жамият
90 0

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” экспозициясини мультимедиа форматда тақдим этишга бағишланган муҳокама бўлиб ўтди. Унда замонавий технологиялар орқали миллий тикланиш жараёнларини намоён этиш бўйича муҳим лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ислом цивилизацияси маркази хабарига кўра, мазкур учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Россиянинг “Sila sveta” компанияси вакиллари, Марказ раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ҳамкор олимлар иштирок этди.

Учрашув давомида “Sila sveta” компанияси томонидан Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун ишлаб чиқилган иммерсив шоу лойиҳалари тақдим этилди. Ушбу лойиҳалар Марказнинг замонавий технологиялар асосида бойитилишида муҳим аҳамиятга эга.

Хориж компанияси асосчиси Александр Ус Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг юқори савияда акс эттирилишига хизмат қилувчи мазкур экспозиция учун ўз ҳиссаларини қўшишдан мамнун эканини таъкидлади.

"Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган бу йирик марказга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз. Мазкур экспозицияда замонавий технологиялар асосида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори савияда акс эттирилади", — деди Александр Ус.

Тақдимот чоғида экспозициянинг кириш фойеси, кутубхонаси ва бошқа бўлимлари дизайни, ички интерьери юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Лойиҳаларнинг мазмунан ва визуал жиҳатдан юқори савияда тайёрланиши бўйича муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?