Ислом Махачев икки вазн тоифасида UFC чемпионига айланди
Бугун, 16 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида UFC 322 турнири бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида россиялик Ислом Махачев ҳамда Австралия вакили Жек Делла Маддалена ўзаро тўқнаш келди. Қизғин тарзда кечган беш раундлик беллашув якунида Махачев рақибини ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилинган қарори билан мағлуб этди.
Жанг давомида Ислом ҳар бир раундда муваффақиятли тейкдаунлар амалга оширди ва Маддаленани ерга йиқитиб, назорат остида ушлаб турди. Австралиялик эса бунга қарши жиддий чора қўллай олмади.
Ушбу ғалаба Махачевга ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини тақдим этди. Шундай қилиб, у UFC тарихида икки дивизионда чемпионликни қўлга киритган спортчилардан бирига айланди. Аввалроқ, 34 ёшли жангчи енгил вазн чемпиони бўлган, кейин эса юқори вазнга ўтиш мақсадида ўз камарини вакант қолдирган эди.
Маълумот учун, Ислом Махачев ММАʼдаги фаолияти давомида 29 марта октагонга кўтарилиб, жангларининг 28 тасида зафар қучган, унда фақат 1 та мағлубият бор. Австралиялик Делла Маддалена эса бу жангдан кейин ўз ҳисобидаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва унинг рекорди 18–3 кўринишига келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг