Ислом Каримов хотираси ёд этилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятида Биринчи Президентимиз таваллуд кунига бағишланган тадбирлар Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди.
Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, фаоллар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Қуръон тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш ва халқаро майдондаги обрўсини ошириш, халқимиз фаровонлиги йўлида кўрсатган ташаббуслари ҳамда Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.
Регистон майдонида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг