Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизнинг мураббийларига бир марталик пул мукофотлари топширилди
Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 августдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Маълумки, бу борада давлатимиз раҳбари томонидан “Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида"ги Президент қарори имзоланган эди.
Тақдирлаш маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов иштирок этди ва спортчиларимизнинг қўлга киритган ютуқлари замирида мураббийларнинг хизматлари беқиёс бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, Туркияда ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг мураббийларига бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг