Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар З.К. ва Д.К. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Р.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро Перинатал марказига ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси болалар тиббиёт реабилитация марказида бўлим бўлим бошлиғи Г.Х. фуқаро А.А.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникага ишга киритиб қўйишини айтиб, 22 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг