Ишчининг алимент қарзи учун раҳбарнинг машинаси хатланди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Улуғнор туманида яшовчи М.А. оиласидан ажрашганлиги туфайли суд қарорига асосан икки нафар фарзанди учун алимент тўлаши керак эди. Ушбу амал унинг иш ҳақига қаратилгани сабабли меҳнат қилаётган жамоаси раҳбарининг ҳам зиммасига жавобгарлик белгиланган. Яъни, у ишчи учун тўланаётган иш ҳақида алимент тўловини ажратиб бериши керак эди. Афсуски, амалда бундай бўлмади... Шундан сўнг раҳбар М.Т.га мавзуга доир талабнома юборилди. Афсуски, вазият ўзгармади...
– Натижада фермер хўжалиги раҳбари М.Т.га нисбатан жарима жазоси тайинланди, – дейди МИБ Улуғнор туман бўлими ходими Шерзодбек Мамуталиев. – Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида унга тегишли «Дамас» автомашинаси хатланиши жараёнида жарима пули ундирилди. Раҳбар бундан кейин ишчининг ҳар ойлик маошидан болалари учун алимент тўловини ўз вақтида тўлатилишини назорат қиладиган бўлди.
«Ота бўлиш осон, оталик қилиш қийин», дейди доно халқимиз. Қолаверса, «Қўлдан берганга қуш тўймас» деган нақл ҳам бор. Модомики, шундай экан, алиментчи оталар фарзанди учун тўланиши керак бўлган маблағни ўз вақтида ажратиши инсоний бурчидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг