Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ўзбекистонда 1 мартдан иш-ҳақи ва пенсия ошиши ҳақида тарқалган ахборотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Билдирилишича, айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
«Иш ҳақи ва пенсиялар тўғрисидаги расмий ахборот тегишли давлат органларининг расмий манбаларида эълон қилинади. Ишончли манбаларга таянинг ва текширилмаган хабарларни тарқатманг», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг