Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади
Фото: “Халқ сўзи”
Саид Донишев/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг шу йил апрель ойида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи «Иржар—Дўстлик—Жиззах» йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилиши айтилган эди.
Шу муносабат билан «Иржар—Дўстлик» станцияларининг 7 километрида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Айни пайтда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан станциялар оралиғидаги темир йўл изларида тубдан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Шу кунга қадар икки километр масофадаги темир йўл излари қайта ётқизилди.
Мақсад қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етиб, сентябрь ойидан бошлаб тепловоз қатновининг йўлга қўйилиши натижасида туманлардаги 450 минг нафардан зиёд аҳолини вилоят марказига қатнашида сезиларли енгиллик яратишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг