iPhone SE 3 ҳақидаги илк маълумот кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди
Шу кунларда интернет саҳифаларида янги iPhone SE смартфони ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Унга кўра, янги модель 5G тармоғи ҳамда янги чипсетга эга бўлади.
Macotakara блогининг хабар беришича, смартфон дизайни iPhone SE (2020) қурилмасиники билан бир хил бўлади, яъни унда 4.7 дюймли LCD дисплейи бўлиб, атрофидаги рамкалар қалинлашади. Шунингдек, дисплей остида уй тугмаси бўлиб, у бир вақтнинг ўзида Touch-ID вазифасини бажаради.
Қурилма тахминан 2022 йилнинг баҳорида тақдим этилади. Айрим хабарларга кўра, Apple келаси йили mini сериясини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Унинг ўрнини эса SE модели эгаллаши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг