iPhone фойдаланувчилари жуда хавфли вирус ҳақида огоҳлантирилди

Иллюстратив фото
«Касперский лабораторияси» мутахассислари iPhone учун смартфондаги фотосуратлардан маълумотларни ўғирлашга қодир бўлган биринчи троян вирусини аниқлади. Бу ҳақда компания вакилига таяниб «Ведомости» хабар берди.
SparkCat деб номланган зарарли дастур мессенжерлар, сунъий интеллект ёрдамчилари, озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари ва криптовалюталарга кириш тимсоли бўлган App Store вa Google Playʼда жойлаштирилган 20 та сохта иловаларда топилган.
Дастурни ўрнатгандан ва ишга туширгандан сўнг вирус фотосуратларни кўриш учун рухсат сўрайди. Кейин троян галереядаги расмлардаги матнни таҳлил қилади ва агар калит сўзлар топилса, фотосуратларни «ҳужумчилар»га юборади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай троянларни яратувчиларнинг мақсади тегишли иборалар ёрдамида «қурбонлар»нинг крипто ҳамёнларига киришни тиклашдир. Бу уларга бошқа одамларнинг рақамли активларини тортиб олиш имконини беради. Вируслар скриншотларда хабар мазмуни ва паролларни ҳам қидириши мумкин.
«Касперский лабораторияси»нинг киберхавфсизлик бўйича эксперти Сергей Пузаннинг таъкидлашича, бу маълумотлар ўғирлаш дастурларини App Store иловаларига интеграциялашган, iOS хавфсизлиги ҳақидаги стереотипларни бузадиган биринчи маълум бўлган зарарли дастурдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг