“Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалда иштирок этади
Кинематография агентлиги буюртмаси биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми Лондонда бўлиб ўтадиган ECG Film Festival (“Eurasian Creative Guild Film Festival”) Евросиё халқаро кинофестивалида иштирок этади.
Мазкур кинофестиваль дастуридаги фильмлар 19-25 май кунлари Лондондаги “Premier Cinema” кинотеатрида намойиш этилади ва улар орасидан ғолиб аниқланади.
Кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастурига киритилган “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
Шу билан бирга, АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган AWFF-2021 («Asian World Film Festival») халқаро кинофестивалида “Осиёнинг энг яхши қисқа метражли фильми” номинациясида ғолиб бўлган.
Сценарий муаллифи Шоҳжахон Субхонов, режиссёр Шерзод Назаров, оператор Диёр Исматов, рассом Эркин Хушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг