«Ипак йўлида» фильми АҚШ ва Россияда ўтказиладиган халқаро кинофестивалларда қатнашади

14:42 23 Октябр 2021 Маданият
1057 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Ипак йўлида» қисқа метражли фильми жорий йилнинг 1 — 11 ноябрь кунлари АҚШда ўтказилаётган «Asian World Film Festival» ҳамда 16 — 21 декабрь кунлари Россияда бўлиб ўтадиган «Московская премьера» халқаро кинофестивалларида иштирок этади. 

Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?