Интерпол қидирувига берилган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси
Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан илк бор Мисрдан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этгани учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчи экстрадиция қилинди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, Интерполнинг Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирувчи чораси натижасида, Интерпол бош котибияти томонидан ўтказилаётган халқаро учрашувлар доирасида бюролар раҳбарлари ўртасида ривожланган икки томонлама алоқалар ҳамда Интерполнинг бевосита ёрдами туфайли Миср полицияси, жиноятчининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши биринчи марта амалга оширилган.
Мазкур шахс ислом университетида таҳсил олиш мақсадида Мисрга борган ва яширин йиғилишларда қатнаша бошлаган, кейинчалик эса диний экстремистик оқимга аъзо бўлган. У ерда ўз тарафдорларини кўпайтириш мақсадида фундаментализм ғояларини тарғиб этиб, ислом динига қизиқувчи ва Қоҳирага ўқиш учун келганлар орасида тарғибот ишларини олиб борган. Шу боис унга нисбатан айб эълон қилиниб, халқаро қидирувга берилди.
Келиб тушган маълумотларга кўра, жиноятчи Мисрда яширинган ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўлга олинган. Интерполнинг Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари билан жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг