Интерпол қидирувида бўлган 3 эркак БААда қўлга олинди
Фото: ИИВ
Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, оғир жиноятлар содир этганликда айбланиб, халқаро миқёсда қидирувда бўлган уч нафар фуқаро Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларининг узвий ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши натижасида БАА қўлга олинган. Шундан сўнг ушбу фуқаролар тегишли тартибда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган.
Аниқлик киритилишича, мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирув эълон қилинган бўлган.
«Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиб, суд олдида жавоб беради», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг