Интернат уйи чеварлари маҳсулотини сотиш учун жой ажратилди
Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшовчи хотин-қизларнинг 60 нафардан зиёди доимий равишда тикувчилик, тўқувчилик, гулли безаклар ясаш, каштачилик, чинни ва сопол идишларга гул чизиш каби машғулотлар билан шуғулланади.
Шу боис уларнинг қизиқиш ва иштиёқини рўёбга чиқариш мақсадида ушбу маҳсулотларни сотиш учун бевосита масканнинг ўзида мунтазам хайрия ярмаркалари ўтказиб келинмоқда.
Айни кунларда ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун яна бир хайрли ташаббус илгари сурилди. Шу мақсадда Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда туман "Деҳқон бозори" МЧЖ кўмагида муассасада яшовчи аёлларнинг қўл меҳнатлари ҳисобланган нафис буюмларни сотиш учун марказий бозор ҳудудидан доимий савдо ўрни ташкил этилди.

— Шу тариқа сотилган маҳсулотлардан жамғарилган маблағлар яшовчиларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш (аёлларга хос турли безаклар, парфюмерия маҳсулотлари ва аксессуарлар харид қилиш), тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш, туғилган кун ва бошқа тадбирларни ўтказишга йўналтирилмоқда, — дейди муассаса раҳбари Нафисахон Нишонова. — Эътиборлиси, ҳунар ва ёрдамчи хўжалик ишларини пухта ўзлаштирган яшовчиларнинг 15 нафари учун шахсий “ижтимоий карта”лар очилиб, ўз даромадларини мустақил тасарруф этиш имкони ҳам яратилди.
Бундан буён ҳамюртларимиз ушбу маҳсулотларни харид қилиб, муассасадаги қўли гул аёлларни қўллаб-қувватлаши ҳамда жамиятимизда инсонийлик ва меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишлари мумкин.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг