«Инқилобчи» генетик муҳандис олимлар Нобель мукофотига сазовор бўлди. Улар нимани қойиллатган эдилар?
Физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти олимлар Виктор Эмброс ва Гэри Рувкунга топширилди. Улар генлар фаолиятини бошқарувчи микроРНК молекулаларини кашф этиш орқали мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда «Guardian» нашри хабар берди.
Мукофот Швециянинг Стокголм шаҳридаги Каролинска институтида жойлашган Нобель ассамблеяси томонидан топширилди. Шу тариқа, Виктор Эмброс ва Гэри Рувкун 11 миллион швед крони, яъни 1 миллион 60 минг АҚШ долларига яқин мукофотни бўлишишади. Ушбу кашфиёт генларни тартибга солиш ва унинг саломатлик ҳамда касалликлардаги аҳамиятини ўрганишда янги инқилобий даврни бошлаб бериши кутилмоқда.

Бу йилги мукофот Нобель мукофотлари 1901 йилда бошланганидан бери физиология ёки тиббиёт соҳасида топширилаётган 115-совриндир. Мукофот олган 229 кишининг атиги 13 нафарини аёллар ташкил этади. Мукофот бутун дунё бўйлаб тадқиқотчилар томонидан тиббиёт фанига қўшаётган доимий ҳиссаларини рағбатлантириш учун берилади.
Навбатдаги Нобель мукофотлари, хусусан, эртага физика, чоршанба куни эса кимё бўйича эълон қилинади.
Виктор Эмброс ва Гари Рувкун иккаласи ҳам генетикага улкан ҳисса қўшган таниқли молекуляр биологлардир. Массачусетс университети тиббиёт факултети профессори Эмброс 1990 йилларнинг бошида микроРНКни биргаликда кашф этган. Бу орқали у генларни тартибга солиш тушунчасида инқилоб қилганди.
Гарвард тиббиёт мактаби профессори Гэри Рувкун юқоридаги топилмаларни мустақил равишда текшириб, тасдиқлаган ва микроРНКнинг ген экспрессиясини бошқаришдаги ролини янада кўпроқ очиб бериш орқали олимлар назарига тушган эди. Қайд этиш керакки, икки олим ҳам ўз соҳаларида инқилобий янгиликларни э’лон қилиши билан танилишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг