INNО инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент Трактор заводи ва UMPT ўртасида меморандум имзоланди

18:02 13 Март 2024 Иқтисодиёт
406 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 13-март куни Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги INNО инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш, мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари, олимлар ва оддий аҳоли орасидан инноваторларни кашф қилиш, талабалар, университет олимлари ҳамда завод билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида И.Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети, Олий таълим фан ва инновациялар ҳузуридаги INNО инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки, Тошкент Трактор заводи (Agro tech claster) ва UMPT (UzautoMotors Powetrain) корхонаси ўртасида меморандум имзоланди.

INNО инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик технопарклардан бир ҳисобланиб, 2022 йил январь ойида ишга туширилган. Ушбу технопарк – ёшлар, олимлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ўз лойиҳаларини ва ғояларини амалга ошириш ва ривожлантириш учун барча шароитларга эга, замон талабларига жавоб берувчи, энг сўнгги русумда жиҳозланган ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки ҳисобланади.

Тадбир қатнашчилари технопарк ҳудудидаги замонавий ишлаб чиқариш дастгоҳлари, инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган коворкинг зонаси ва робототехника ва электроника, биотехнология, стандартлаштириш ва метрология лабораториялари фаолияти билан танишди ва келгусидаги лойиҳалар белгилаб олинди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?