Имзоланган ҳужжатлар атом энергиясидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади

15:13 05 Декабрь 2024 Сиёсат
341 0

Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи»

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ва уни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган Халқаро конференциянинг ялпи сессияси доирасида атом энергетикасини ривожлантириш билан боғлиқ асосий масалалар муҳокама қилинди.

Форум иштирокчилари энг долзарб жиҳатларни кўриб чиқдилар. Жумладан, кичик модулли реакторлар каби илғор технологиялар, шунингдек, кичик атом электр станцияларини қуриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Сессия ушбу соҳанинг этакчи мутахассислари ва иштирокчиларини бирлаштирди, бу эса фикр алмашиш ва барқарор ривожланишга эришиш учун атом энергиясидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш ғоясини илгари суришга ёрдам берди.

Хусусан, ХАЭА Бош директори Рафаэль Гросси атом энергетикасини ривожлантириш ташаббуслари ва стратегияларининг глобал шарҳини тақдим этди. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов эса Ўзбекистонда атом энергетикасининг миллий дастурлари ва истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмедхажаев мамлакатнинг ушбу соҳадаги тажрибаси ва жорий лойиҳалари билан ўртоқлашди.

Ялпи сессиясидан сўнг атом энергетикаси соҳасида халқаро ҳамкорлик ва билим алмашиш истагини билдирувчи муҳим ҳужжатлар рўйхати имзоланди.

Ушбу ҳужжатлар Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиб, атом энергиясидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Анжуман доирасида шунингдек, куннинг биринчи ярмида Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директори Рафаэль Гросси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхажаев иштирокларида брифинг бўлиб ўтди.

 

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(Халқ сўзи)
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер