Имом Бухорийнинг ислом оламида машҳур бўлган «Биррул волидайн» асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов маълум қилди.
Китобда фарзанд тарбияси, амалларнинг афзали – ота-онага яхшилик қилиб, ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажоб бўлиши ва силаи раҳм фазилати, қариндошларга яхшилик қилиш каби мавзулардаги 76 та ҳадис жамланган.
Ҳадисларнинг халқчил ва тушунарли бўлиши учун изоҳ ва шарҳлар ёзилди. Асарни шарҳлашда 50 дан ортиқ ишончли тарихий манбадан фойдаланилди.
Китоб ва халқчил рисола Дин ишлари қўмитасида белгиланган тартибда давлат диншунослик экспертизасидан ўтказилган.
Мазкур янги китобни Бирлашган Араб Амирликлари , Туркия, Миср, Россия, Буюк Британия, Франция каби мамлакатлардаги нуфузли кутубхона ва фондларига тақдим этиш ҳамда мамлакатимиз ва хорижнинг илмий-диний жамоатчилиги орасида тарғиб қилиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг