Имконияти чекланган киши ҳам бошқалар учун имконият ярата олади
Ғиждувон туманининг “Зарангари” маҳалласида 9799 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 265 нафар ногиронлиги бўлган фуқаро бор. Улардан бири — Шаҳло Насуллаева.
Маҳалла ижтимоий ходими Феруза Самадованинг билдиришича, ёшлигидан ногиронлиги бўлган бу ҳамюртимиз уйда таълим олган. Сўнгра тикувчиликни ўрганган.
— Маҳалла “еттилиги”нинг қўллаб-қувватлаши билан унга тикув машинаси олиб берилди, — дейди Ф. Самадова. — Кейин эса электрон юритмали аравача ажратилди. Шаҳло Насуллаева энди кўчада бемалол сайр қилиши, қариндошлари, қўни-қўшнилар билан учрашиб, кўнгил чигилини ёзиши мумкин. Биз айни пайтда у билан “мини лойиҳа” устида ишлаяпмиз. Гап шундаки, матонати ва меҳнатсеварлиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган бу маҳалладошимиз ҳудуддаги эҳтиёжманд оила фарзандларига ҳам тикувчилик сир-асрорларини ўргатиш ниятида.
Ҳа, имконияти чекланган киши ҳам бошқалар учун имконият ярата олади. Фақат одамда қатъият, ишонч бўлса, бас. Дарвоқе, маҳаллада шу йилнинг ўтган даврида Шаҳлога ўхшаган 15 нафар фуқаро ижтимоий ходимнинг саъй-ҳаракати туфайли реабилитация таянч воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Истам ИБРОҲИМОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг